12:59 / 16.10.2017
8 316

Қизалоқ туғилганда 669 грамм эди... Ҳозир эса 10 ёшда!

Қизалоқ туғилганда 669 грамм эди... Ҳозир эса 10 ёшда!
Рэйчел ҳомиладорликнинг 24-ҳафтасида, 669 грамм вазн билан дунёга келди. Шифокорлар оилани ҳар қандай ҳолатга тайёрласалар ҳам, қизалоқнинг тақдирига яшаш ёзилган экан. “Яқиндагина Рэйчел ўзининг 10 ёшини нишонлади”, деб хабар бермоқда “Реп.ру” сайти.

Рэйчел 20017 йили Австралиядан таваллуд топди. Унинг онаси Ронданинг сўзларига қараганда, чақалоқ шунчалар кичик эдики, отаси унинг оёқларига ўзининг никоҳ узугини бемалол тақиб қўя оларди. Боши эса теннис коптокчаси катталигида эди.

Рэйчел асл туғруқ вақтидан 16 ҳафта аввал ҳомила йўлдошининг кўчиши натижасида туғилди. Шифокорлар унинг яшаб кетишига умид бор-йўғи 5 % эканлигини айтишарди. 2 ҳафта давомида унга қўл билан тегиниш учун ота-онасига ҳам рухсат берилмади.

Кичкинтой туғруқдан 4 ой ўтиб туғруқхонадан чиқди. 19 ойлигида эса бир нечта юрак операцияларини бошдан кечирди. Бугунги кунда Рэйчел бахтли, соғлом ва фаол қизалоқ. У спорт ҳамда пазандачиликка жуда қизиқади.

Қизалоқ ўзининг туғилган кунини ҳаётини сақлаб қолган шифокорлар билан бирга шифохонада нишонлаган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қизалоқ туғилганда 669 грамм эди... Ҳозир эса 10 ёшда!