
Oстoна шаҳрида истиқомат қилувчи эркак 75 ёшли ўз онасини бўғиб ўлдириб қўйди. Бу ҳақида “Nur.kz” нашри хабар бермоқда.
Аёл ишдан уйга қайтган ўғлини хонадон тозалигига беэътибор эканлиги ва ювилмаган идишлар учун койиган, ўзи эса ёши ва саломатлиги туфайли мазкур ишлар билан шуғуллана олмаган.
Натижада она ва ўғил орасида жанжал келиб чиққан, эркак эса онасига мушт туширишга киришган. Берилган кўплаб зарбалардан сўнг эркак аёлни ёстиқ билан бўғиб ўлдирган.
Эркак содир этган жинояти учун 10 йилга озодликдан маҳрум этилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар