
Гавай оролларида истиқомат қилувчи Памела Ван пляж яқинида сайр қилиб юрган пайтда оғирлиги 2,37 кг ва катталиги одам боши билан тенг келадиган авокадо мевасини топиб олди. Шу кунга қадар Гиннес рекордлари китобига киритилган энг оғир авокадо меваси 1,8 кг вазнга эга бўлиб, 2009 йили топилган эди.
Хабарда айтилишича, авокадонинг ушбу Persēa americāna тури ажойиб усулда кўпайиш хусусиятига эга. У бир нечта оғир ва этли мевалар етиштириб, уларни ҳали қаттиқлик пайтидаёқ ерга тўкиб юборади.
Улар ўткир ҳидга эга бўлмайди ва яшил тусдан жигарранг-сарғиш кўринишга кириб боради. Ушбу меванинг данаги ҳам жуда катта кўринишда эканлиги билан ажралиб туради. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар