
Берлинда 78 ёшли кекса эркак метро вагони ичида йўловчиларига пистолет ўқталиб, ўзига жой бўшатишларини талаб қилди. Ушбу ҳодиса ҳақида “M24.ru” интернет нашри хабар бермоқда.
Эркак вагон ичидаги 25 ёшли қизнинг ёнига бориб, ўзини полиция ходими деб таништирган ва унга ҳарид сумкаси ичидаги пистолетини ўқтаганча жой бўшатиб беришни талаб қилган. Бироздан кейин эса бошқа вагонга ўтиб кетган.
Полиция ушбу фуқарони дарҳол маҳкамага етказиб келди. Фуқаронинг шахси аниқлангач, озодликка чиқариб юборилган. Айни пайтда ҳодиса юзасидан текшириш ишлари давом этмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар