АҚШ президенти Дональд Трамп Сурия ва Ироқдаги ИШИД террорчилик гуруҳи жангарилари сони 35 мингдан 1 минг кишига қадар камайгани ҳақидаги хабарларни ўз президентлиги билан боғлади. Бу ҳақда у твиттердаги саҳифасида ёзган.
«20 январь куни – Трамп инаугурацияси куни – ИШИДнинг тахминан 35 минг жангариси Сурия ва Ироқ ҳудудида деярли 17,5 минг кв.милни (тахминан 45 минг кв.м.) эгаллаб турганди. 21 декабрь кунги ҳолатга кўра, АҚШ ҳарбий тизими 1 мингга яқин жангари қолгани ҳамда улар тахминан 1900 кв.милни (деярли 5000 квадрат километр) назорат қилаётганини қайд этди», - дея ёзган Трамп. Шунингдек, у Washington Examiner’да эълон қилинган мақоланинг бир парчасини ҳам келтирди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп 2018 йил Америка компаниялари ҳамда фонд бозори учун жуда муваффақиятли бўлиши ҳақида маълум қилганди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
БАА ўзбекистонлик ҳайдовчиларни иш билан таъминлашни режалаштирмоқда