20:07 / 26.01.2018
4 865

Беморни кўчада қолдирган сочилик ҳаширалар ишдан ҳайдалди

Беморни кўчада қолдирган сочилик ҳаширалар ишдан ҳайдалди
Ижтимоий тармоқларда сочилик икки ҳамширанинг № 4 шаҳар шифохонаси яқинида аравачадаги беморни қолдириб кетганлари суратга олинган видеоролик тарқалганидан сўнг ушбу ҳолатни Сочи соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Марина Вартазарян қуйидагича изоҳлади:
“Ҳодисанинг тўғрилиги тасдиқланди ва унда иштирок этган инсонларнинг шахси аниқланди” .

Ҳамширалар тонг чоғи бемор ўзини касалхонадан чиқариб юборишларини талаб қилгани ва кўчада уни дўсти кутиб тургани ҳақида айтганини баҳона қилиб кўрсатишмоқда.

Хабарда айтилишича, соат 12:25 да полиция ходими тез тиббий ёрдам хизматига қўнғироқ қилган ва бемор яна касалхонага қайтариб олиб келинган.

Соғлиқни сақлаш бошқармаси бемор тиббий ёрдамдан бош тортиши мумкинлиги, аммо бу ёзма равишда расмийлаштирилиши керак эканлигии айтган.

Айни пайтда мазкур ҳодисага оид текшириш ишлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Беморни кўчада қолдирган сочилик ҳаширалар ишдан ҳайдалди