date

Сайёрамизнинг энг кекса эркаги вафот этди

Сайёрамизнинг энг кекса эркаги вафот этди
Сайёрамизнинг энг кекса эркаги Франсиско Нуньес Оливера 113 ёшида оламдан кўз юмди.

Хабарда айтилишича, Оливера Испаниядаги уйида, яқинлари ва оила аъзолари қуршовида жон берган. У ҳаётининг сўнгги кунларига қадар ўзини тетик тутган, бадантарбия билан шуғулланган, чеваралари билан бирга ўйнаган ва томорқа ишлари билан банд бўлган.

Эркакнинг ортидан 4 фарзанди, 10 набираси ва 15 та чевараси қолди. Унинг рафиқаси эса 1988 йили оламдан кўз юмган эди.

Эслатиб ўтамиз, испаниялик эркак 2017 йили 113 ёшли Исраэл Криштал вафотидан сўнг дунёнинг энг кекса эркаги бўлиб қолганди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Сайёрамизнинг энг кекса эркаги вафот этди