Буюк Британиянинг Лондон шаҳри чеккасида канализация қудуғига тушиб кетиб, уч кун юқорига чиқа олмаган одам қутқарилди, деб хабар берди Даракчи нашри.
Ер тагидан бақираётган одам овозини эшитган маҳаллий аҳоли зудлик билан шошилинч хизматга қўнғироқ қилишди. Полициячилар канализация люкини очиб, жабрланган эркакни юқорига чиқаришди.
“Эркак лойга ботган, ҳатто оёғида пойабзали ҳам йўқ эди”, деди воқеага гувоҳ бўлган аёллардан бири. 48 ёшли эркакнинг айтишича, у очиқ турган люкка тушиб кетган. Юқорига кўтарилишнинг иложини тополмагач, бошқа чиқиш эшигини қидирган. У уч кун мобайнида ер тагида ўн километр йўл босган.
Лондон шаҳар канализациясига жавобгар бўлган Thames Water компанияси вакиллари эркакнинг сўзларига шубҳа қилмоқда. Уларнинг фикрича, эркак қутқарилган жойидан бир ярим километр узоқликда бўлган оқава сув қувури орқали канализацияга тушган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”