
Сомали пойтахти Могадишо шаҳрида юз берган терактлар туфайли камида 38 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «TRT World»га таяниб Кун.уз хабар берди.
Хабар қилинишича, терактлар президент қароргоҳидан унча узоқ бўлмаган ерда юз берган. Иккита автомобиль портлатилган, шундан сўнг террорчилар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари билан отишмани юзага келтирган.
Терактлар учун масъулиятни «Аш-Шабоб» террорчилик гуруҳи ўз зиммасига олди.
Аввалроқ Сомали пойтахти Могадишода 23 февраль кечки пайт содир бўлган иккита портлаш оқибатида 18 киши ҳалок бўлгани маълум қилинганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар