12:36 / 28.03.2018
5 392

Ҳайвонот боғи назоратчиси камёб турнани томошабинлар кўз ўнгида калтаклади

Ҳайвонот боғи назоратчиси камёб турнани томошабинлар кўз ўнгида калтаклади
Хитойнинг Хэбэй провинцияси Шицзячжуан нағрида ҳайвонот боғи ходими тошомабинлар кўз ўнгида камёб Маньчжурия турнасини калтаклади, дея маълум қилмоқда Даракчи нашри.

Маълум бўлишича, турна ҳайвонот боғи назоратчисининг кўзини чўқиб олган. Жаҳл отига минган назоратчи қўлига калтак олиб, қушни савалай кетган. Турна ҳар бир зарбадан қичқирган. Калтакланган қуш қонга беланган ва бир қаноти синган.

Ветеринарларнинг ёрдамига қарамай, турна бутунлай оёққа туриб кетиши даргумон.

Ҳайвонот боғи назоратчиси эса расмий огоҳлантириш олиб, 3 ойга иш фаолиятидан четлаштирилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳайвонот боғи назоратчиси камёб турнани томошабинлар кўз ўнгида калтаклади