Яқинда маълум бўлдики, Франциядаги давлат арбоблари «Қуръони Карим»даги баъзи оятларга ўзгартиш киритиш зарурлигини айтиб ўтишди. Бу, шубҳасиз, жуда тез фурсатда дунёга тарқалди. Туркия президенти Ражап Тойип Эрдўған эса чиқишларидан бирида французларга худди шу масалада арзирли жавоб қайтарди.
— Эй ғарбликлар, — деди Эрдўған. — Сиз мусулмонларнинг муборак китобига ҳужум уюштиришда давом этмоқдасиз. Биз бўлсак сизларнинг шундай азиз китобингизга нисбатан ҳеч қачон салбий фикр айтмаймиз. Биз сизларни йўқ қиламиз!..
Эрдўған бу гапларни «Адолат ва тараққиёт» партияси йиғинида тилга кўчирди. Бунга қадар Франция собиқ президенти Николя Саркози ва собиқ бош вазир Мануэль Вальс «Қуръон»га ўзгартиш киритиш тўғрисидаги манифестга имзо чекишганди. Манифестда таъкидланишича, мусулмонларнинг муборак китобидаги баъзи сатрлар инсониятни босқинчилик ва жуҳудларга нисбатан нафрат сари етаклармиш.
Эрдўған ўз ўрнида французларни Исломни кўра олмасликда айблаб, жиддий огоҳлантирди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Аббосбек Файзуллаев “кашфиётлар” қаторида
Олий суд 198 нафар қатағон қурбонига оқлов ҳукми чиқарди
Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди"
"Манчестер Сити" футболчиси Гвардиола ҳақида бор ҳақиқатларни айтди
Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"
Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди
Евро-2024 учун қайдномадаги футболчилар сони 23 дан 26 нафарга оширилди
Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади