Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) мамлакатлари ўзаро ҳисоб-китобларни миллий валютада юритишга ўтиш вазифасини амалга оширишлари керак, зеро шу тариқа уларнинг иқтисодий хавфсизлик даражаси ошади. Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ШҲТ саммити доирасида шундай баёнот билан чиқди.
"Дунёда жаҳон валюталари савати диверсификацияси, валюта қарамлиги ва криптовалюталарнинг пайдо бўлиш хавфини камайтириш ҳақида кўп гапирилмоқда. Шу муносабат билан биз ШҲТнинг барча мамлакатлари ўзаро ҳисоб-китобларни миллий валютада амалга оширишга ўтишига давлатларимиз иқтисодиёти хавфсизлик мезонларидан бири сифатида қарашимиз керак", - деди Назарбоев якшанба куни ШҲТга аъзо мамлакатлар раҳбарларининг 18-йиғилишида.
Қозоғистон президентининг сўзларига кўра, ташкилотга аъзо давлатларнинг марказий банклари тегишли йўл хариталарини ишлаб чиқишга киришиши керак.
"Мамлакатларимиз ўртасидаги савдо сармоявий лойиҳаларни амалга оширишда икки томонлама даражадан кўп томонлама даражага ўтишни таъминлаш муҳим. Биз ташкилот доирасида лойиҳаларни молиялаштириш ва технологик ресурсларни мобиллаштиришга доир қўшма механизмларни йўлга қўйиш тарафдоримиз", - дея таъкидлади президент. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Қирғизистон ШҲТ доирасида ўзаро ҳисоб-китобларни миллий валюталарда амалга оширишни таклиф қилди

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев истеъфога чиқди (фото)

Назарбоев Шимолий Кореяга мурожаат қилди: «Куч ядро бомбаларида эмас!»

Назарбоев қозоғистонликлар учун АҚШга визасиз кириш йўлга қўйилишига умид билдирди

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев АҚШга келди

Назарбоев илм-фанни ривожлантириш учун G20 сингари ИҲ15 ташкилотини тузишни таклиф этди