Бу чақириқни компания айни кунда, футбол бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтаётган кунларда реклама сифатида тарқатганди. Рекламада қайси россиялик аёл жаҳон чемпионатида иштирок этаётган жамоалар ўйинчисидан ҳомиладор бўлса, 3 миллион рубл миқдорида пул ва бир умрлик маҳсулот ваъда қилинганди. Лекин реклама кутилмаганда россияликларнинг кескин танқидига учради. Мутасаддилар бундай бўлишини кутмаганди. Дарҳол рекламани йўқ қилишди.
— Биз ўйламасдан, мулоҳаза қилмасдан у тахлит реклама ўйлаб топганимиз учун расман узр сўраймиз, — дейилади компаниянинг «VK» даги саҳифасида. — Биз реклама материалларининг барчасини йўқ қилдик. Акс садо берганингиз учун сизлардан жуда миннатдормиз…
Россиядаги коммунистлар партияси номидан Давлат Думаси депутати Тамара Плетнева россиялик аёлларга мурожаат этиб, жаҳон чемпионатида қатнашаётган футболчилар билан яқин муносабатларга киришмасликни сўради. У айтиб ўтдики, болалар етим бўлади, оталари барибир ватанига кетади. Бу бола билан қолган Россия аёли эса бир умр қийналиб яшайди. Бунга депутат 1980 йилги олимпия ўйинларидан кейинги худди шундай воқеаларни мисол қилиб келтирди.
Эслатиб ўтамиз, Россияда ўтаётган футбол бўйича жаҳон чемпионати финали шу йил 15 июлида бўлиб ўтади.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди