Швеция қамоқхонасида Раҳмат Оқиловга ҳужум юз берди

  • 12-08-2018, 07:53
  • 1 708
  • Дунё
  • Швеция қамоқхонасида Раҳмат Оқиловга ҳужум юз берди
    Асли келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган, Стокгольмдаги теракт бўйича иш юзасидан умрбод озодликдан маҳрум этилган Раҳмат Оқилов қамоқхонада маҳбуслардан бирининг ҳужумига учради. Бу ҳақда Швециянинг SVT телеканали хабар қилмоқда.

    Аниқлик киритилишича, ҳодиса ўтган ҳафтанинг пайшанба куни Кумла қаттиқ тартибли колониясида юз берган, Оқилов бу ерга қамоқхона бўлинмаларининг биридан олиб келинган.

    Ҳужум ноқонуний равишда қурол сақлаш ва унинг айланмаси учун тўрт йилга озодликдан маҳрум этилган 24 ёшли маҳбус томонидан содир этилди. У Оқиловнинг камерасига кириб, эшикни ёпиб қўйган. Шундан сўнг, камерадан, ҳисоботга кўра, қичқириқ ва зарба товушлари эшитилган. Соқчиларнинг кўрсатмаларига кўра, кейин камерада ҳужум қилган шахс Оқиловга зарбалар бераётгани, у ерда ётганини кўришган. Ушбу ҳодисани тасвирлаб берган телеканалнинг таъкидлашича, камерада айнан нима юз бергани ва Оқилов жароҳат олганига доир маълумотга эга эмаслар. Ҳодиса юзасидан тергов бошланди. Ҳужум қилган шахс изоляция бўлимига жойлаштирилган.

    Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Раҳмат Оқилов умрбод қамоқ жазосини Швециядаги энг қаттиқ тартибли қамоқхонада ўташи хабар берилганди.

    » » Швеция қамоқхонасида Раҳмат Оқиловга ҳужум юз берди