08:02 / 23 августа 2018
2 091

Трамп собиқ адвокатининг тергов билан келишув жараёнига муносабат билдирди

Трамп собиқ адвокатининг тергов билан келишув жараёнига муносабат билдирди
АҚШ президенти Дональд Трамп собиқ адвокати Майкл Коэнни ўзини айбдор деб топиш ва тергов билан келишувга боришга розилигига кескин муносабат билдирди. Бу ҳақда Трамп 22 август, чоршанба куни Twitter’даги микроблогида маълум қилди, деб ёзади «Daryo».

«Кимдир яхши адвокатни қидираётган бўлса, Майкл Коэнни ёлламасликни қатъий тавсия қиламан», — дейилади Трампнинг хабарида.

Аввалроқ президент Дональд Трампнинг собиқ адвокати Майкл Коэн солиқлар тўлашдан бош тортиш ва 20 миллион доллардан ортиқ миқдордаги фирибгарликда гумон қилинганлиги ҳақида хабар берилган эди. У ўзига қарши жиноий ишларнинг саккиз банди бўйича айбини тан олди ва тергов билан келишувга эришди.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ президентининг собиқ адвокати Трамп бир вақтлар унга икки аёлга жим юриши учун пул тўлашни буюрганлигини маълум қилган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)