21:18 / 24.08.2018
4 633

ОАВ Рамзон Қодировнинг Москвага киришини тақиқлаб қўйишга чақирди

ОАВ Рамзон Қодировнинг Москвага киришини тақиқлаб қўйишга чақирди
«Новая газета» таҳририяти Чеченистон раҳбари Рамзон Қодировга пойтахтга киришини тақиқлаб қўйиш борасида Москва мэри Сергей Собянинга мурожаат билан чиқди. Мурожаат нашрнинг веб-сайтида жойлаштирилган.

Қайд этилишича, бундай мурожаат Қодировнинг чиқишига жавобан бўлган, унда у газетадаги мақолани тилга олган. Ушбу материал пайдо бўлгач, Чеченистон раҳбари «Чеченистон ҳудудига «сафсата» билан шуғулланувчи ҳамда «ўз кабинетларида қоғозларга ёзиб ўтирувчи» «ҳуқуқ ҳимоячилари деб аталадиган» барча шахсларни киришини тақиқлаб қўйди».

«Биз Чеченистонда терроризмнинг олдини олишда фақат қонунлар ҳамда инсон ҳуқуқларига қатъий риоя қилиш фойда беради, деган фикрдаги шахслар тоифасига тўғридан-тўғри кирамиз», - дейилади мақолада.

Аниқлик киритилишича, «бу маънода» газета жамоаси ҳуқуқ ҳимоячилари саналади. Нашрдагиларнинг фикрича, Қодировнинг чиқишида «ҳеч қандай нарса билан яширилмаган сепаратизм» белгилари бор. Уларнинг таъкидлашича, Қодировнинг «порше-кайенлар» ва бошқа кортежларисиз» Москвада анча тинчроқ бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » ОАВ Рамзон Қодировнинг Москвага киришини тақиқлаб қўйишга чақирди