«Россияни эгиш». Лукашенко баёнот билан чиқди

  • 27-08-2018, 20:47
  • 2 325
  • Дунё
  • «Россияни эгиш». Лукашенко баёнот билан чиқди
    Беларусь президенти Александр Лукашенко мамлакат Ғарб томонидан Россияга қарши жорий этилган санкциялардан фойда олишга ҳаракат қилаётгани ҳақидаги тахминларни «аҳмоқлик» деб атади. Бу ҳақда РИА «Новости»га таяниб Кун нашри хабар бермоқда.

    Лукашенконинг сўзларига кўра, у санкциялар масаласида «сичқон ўйин ўйнамайди», Беларусь эса Россияга нисбатан жорий этилган санкция чекловларидан «ҳеч нарса ололмайди».

    «Бу ерда ҳеч қандай яширин оқимлар йўқ - заифлашиб қолгани ёки заифлашаётгани ёхуд ёмон ҳолатда бўлгани учун Россияни эгиш лозим эмас», - дея маълум қилди Лукашенко.

    Унинг қўшимча қилишича, бундай ёндашув ҳеч қачон бўлмаган. Беларусь етакчисининг таъкидлашича, бундай позиция «бутунлай аҳмоқлик» бўлади.

    Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лукашенко Беларусь ҳеч қандай давлатнинг «вассали» бўлмаслигини билдирганди.

    » » «Россияни эгиш». Лукашенко баёнот билан чиқди