23:12 / 31.08.2018
5 178

«Янчиб ташлайман». Путин Порошенкога таҳдид қилгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлди

«Янчиб ташлайман». Путин Порошенкога таҳдид қилгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлди
Россия етакчисининг матбуот котиби Дмитрий Песков Владимир Путин Украина президенти Пётр Порошенкога таҳдид қилгани ҳақидаги маълумотларни рад этди. Бу ҳақда РИА «Новости»га таяниб Кун нашри хабар бермоқда.

Таъкидланишича, ушбу маълумотлар Франция собиқ президенти Франсуа Олланднинг хотира китобларида келтирилганди. У ерда билдирилишича, Путин Порошенкони Украина армиясини «янчиб ташлаши» ҳақида огоҳлантирган.

Песковнинг сўзларига кўра, Путинда русларни камситиш ҳолатлари бўйича «жуда қатъий позиция» мавжуд. Унинг қайд этишича, деярли барча музокараларда қатнашган, аммо президентдан бундай сўзларни эшитмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Порошенко «Москванинг қисқичлари» ҳақида гапириб берганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Янчиб ташлайман». Путин Порошенкога таҳдид қилгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлди