18:26 / 23.09.2018
3 001

Руҳоний ҳарбий параддаги терактда Американинг қўли борлигини айтмоқда

Руҳоний ҳарбий параддаги терактда Американинг қўли борлигини айтмоқда
Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Америка Қўшма Штатлари Эронда беқарор вазият яратишдан манфаатдор эканлигини айтиб ўтган. Reuters’нинг хабарига кўра, президент бу гапни БМТ Бош ассамблеясида қатнашиш учун Нью-Йоркка парвоз қилиш учун шайлана туриб айтган.

Руҳонийнинг фикрича, АҚШ томонидан дастакланаётган Форс кўрфази давлатлари Эрондаги ҳукуматга қарши этник озчиликларга молиявий ва ҳарбий кўмак кўрсатиб келишмоқда.

«Минтақадаги ушбу қўғирчоқ давлатлар Америка томонидан қўллаб-қувватланмоқда ва Қўшма штатлар турли фитналарни ҳосил қилиш учун уларга керакли маблағларни ажратади», — дея Эрон етакчисининг сўзларини келтирмоқда агентлик .

Руҳоний Эрон содир бўлган вазиятга қонунчилик доирасида жавоб беришини ҳам таъкидлаб ўтган.

Илгарироқ АҚШ Аҳвозда содир бўлган терактдан сўнг Эронни қўллашини изҳор этган эди.

22 сентябрь шанба куни эрталаб Эроннинг жанубий-ғарбий қисмидаги Аҳвоз шаҳрида ҳарбий парадда қатнашаётганларга террорчилик ҳужуми уюштирилди. Ҳужум натижасида 29 киши ҳалок бўлган, 50дан зиёд киши жабрланган.

Терак учун масъулиятини ИШИД террорчилик гуруҳи ўз зиммасига олган, бироқ Теҳрондагилар ИШИДнинг бунга алоқаси йўқлигини таъкидлашмоқда. Эрон ҳукумати маълум қилишича, «Аҳвоздаги араб ватанпарварлари демократик ҳаракати» гуруҳи аъзолари ушбу терактни содир этган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)