08:57 / 16.10.2018
3 333

Японияда мактаб ва ишхоналарда йиғлашни ўргатишмоқда

Японияда мактаб ва ишхоналарда йиғлашни ўргатишмоқда
Японияда “йиғлаш бўйича машғулот”лар оммалашмоқда. Бу каби машғулотлар мактаб ва компанияларда стрессни олдини олиш ва ишчилар ва ўқувчиларнинг саломатлигини сақлаш мақсадида қилинмоқда.

Экспертлар фикрига кўра, кўз ёши –стрессдан ўзини ҳимоя қилиш усулидир.

Собиқ ўрта мактаб ўқитувчиси Хидефуми Ёшида махсус машғулотлар ўтказади. У бу жараён афзалликлари ва у билан стрессдан холос бўлишни ўргатади.

Унинг сўзларига кўра, йиғлаш уйқу ёки кулгудан кўра срессдан қутулиш учун яхшироқ ёрдам беради.

Экспертнинг фикрига кўра, ғамгин фильм, мусиқалар ҳамда таъсирли китоблар билан йиғлашни бошлаш керак.

Масалан, 7 сентябрда у Осакадаги хусусий мактабда 79 нафар ўқувчилар тренинг ўтказди. Ғамгин фильмни томоша қилиб, шундан сўнг улар йиғлаш учун иншо ёзишади.

“Мен йиғлаётганимда, ўзимни тутишим керак эмаслигини ҳис қиламан”, - деб таъкидлайди 17 ёшли ўқувчи.

2015 йилда Японияда 50 дан ортиқ ишчилари бўлган компаниялар ўз ходимларига стрессни текшириш бўйича тестини тадим этиш мажбурияти юклаш қонуни кучга кирганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Японияда мактаб ва ишхоналарда йиғлашни ўргатишмоқда