Хитой роботларни полиция ва ҳарбий вазифаларда қўллашни кенгайтирмоқда

Хитойнинг Шэньчжэнь шаҳри Лунган туманида роботлаштирилган полиция пости расман ишга туширилди. Унда гуманоид роботлар, ғилдиракли ва тўрт оёқли патруль роботлари, дронлар ҳамда учувчисиз транспорт воситалари хизматга жалб қилинган.
Роботлар кўчаларда автоматик патруль қилиш, шубҳали хатти-ҳаракатларни аниқлаш, бедарак йўқолганларни қидириш ва фавқулодда вазиятларда ёрдам бериш каби вазифаларни бажариши мумкин.
Хитой ҳарбий соҳада ҳам роботлардан фойдаланиш имкониятларини ўрганмоқда. Тадқиқотчилар олти роботдан иборат гуруҳ ҳарбийлар билан бирга душман эгаллаган бинога кириб, хоналарни текшириши мумкин бўлган сценарийларни ишлаб чиққан.
Бошқа лойиҳаларда роботларни душман ҳудудига яширинча киритиш, ҳудудни хариталаш ва нишонларни аниқлаш имкониятлари кўриб чиқилган. Айрим тадқиқотчилар бундай технологиялар келгуси 5–10 йил ичида жанг майдонларида қўлланиши мумкинлигини айтмоқда.
Бироқ ҳозирча бу лойиҳалар асосан тадқиқот ва синов босқичида.































Изоҳлар 0
…