date
views 3 410

Умр кўриш давомийлиги энг узоқ бўлган мамлакат номи эълон қилинди

Умр кўриш давомийлиги энг узоқ бўлган мамлакат номи эълон қилинди
Баҳолаш ва соғлик ҳолатини баҳолаш институти (IHME) турли мамлакатларда 2040 йилга келиб яшаш давомийлиги юзасидан башорат қилди. Тадқиқот натижалари ҳақида The Sun нашри хабар бермоқда, деб ёзади «Дарё».

Рейтинг етакчиси Испания бўлди, у ерда ўртача умр кўриш давомийлиги 2040 йилга келиб 85,8 ёшга етади. Мутахассислар мевалар, балиқ ва сабзавотларни ўз ичига олувчи Ўртаер денгизи таомини мазкур ҳудудда узоқ яшашга сабаб деб тахмин қилмоқда.

Рейтинг иккинчи ўрнидан Япония (85,7 ёш), учинчи ўрнидан эса Италия жой олди. Кейинги ўринларни Исроил, Франция, Люксембург ва Австралия эгаллади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Умр кўриш давомийлиги энг узоқ бўлган мамлакат номи эълон қилинди