iPhone 18 нархи маълум бўлди: янги Pro моделлари янада қимматлашади!

Apple’нинг янги iPhone 18 Pro ва iPhone 18 Pro Max моделлари аввалгидан қимматроқ нархда сотувга чиқиши кутилмоқда. Энг қизиғи, компания ҳар икки моделни энди 256 ГБ хотира билан таклиф қилиши айтилмоқда.
Нархлар қанча бўлади?
Маълумотларга кўра, iPhone 18 Прўнинг бошланғич нархи 1 199 доллар, Pro Max моделиники эса 1 299 долларни ташкил этади. Бу нархлар Apple мухлислари орасида янги моделларга бўлган қизиқиш билан бирга, қурилмалар қиймати ҳақидаги баҳсларни ҳам кучайтириши мумкин.
Хабарларга кўра, янги смартфонларга 12 сентябрдан олдиндан буюртма бериш бошланади. Қурилмаларнинг расмий савдоси эса 18 сентябрда старт олади.
Демак, янги iPhone’ни биринчилардан бўлиб қўлга киритишни истаганлар сентябрь ойини кутишига тўғри келади.
Янги авлод Pro моделлари анъанавий равишда Apple’нинг энг илғор смартфонлари қаторидан жой олади. Бироқ бу сафар харидорлар учун энг муҳим саволлардан бири — нарх ошиши янги имкониятлар билан қанчалик оқланиши.































Изоҳлар 0
…