date
views 4 568

Европадаги қайси давлатда одамлар энг узоқ умр кўриши аниқланди

Европадаги қайси давлатда одамлар энг узоқ умр кўриши аниқланди
Европа иттифоқи (ЕИ)нинг Eurostat статистика хизмати маълумотларига кўра, Швейцария энг узоқ умр кўриш бўйича кўрсаткичга эга бўлган Европа мамлакатлари орасида етакчилик қилмоқда. Хизмат маълумотлари Швейцариянинг SRG SSR миллий телерадиокомпанияси SWI ахборот хизмати томонидан келтирилган.

Eurostat маълумотларига кўра, Швейцарияда ўртача умр кўриш давомийлиги 83,7 йилни ташкил қилади. Испания 83,5 ёш билан иккинчи ўринни эгаллаб турибди, кучли учликка эса Италия 83,4 ёшлик ўртача ҳаёт давомийлиги билан якун ясаб берди.

Шу билан бирга, хизмат маълумотларига кўра, Европада энг қисқа умр кўриш Болгария, Латвия ва Литвада қайд этилган - бу ерда одамлар ўртача 74,9 йил яшайди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Европадаги қайси давлатда одамлар энг узоқ умр кўриши аниқланди