12:03 / 14.11.2018
3 927

Сурияликлар миннатдорлик белгиси сифатида Башар Асадни кўтариб олишди (видео)

Сурияликлар миннатдорлик белгиси сифатида Башар Асадни кўтариб олишди (видео)
Суриянинг Сувайдо вилояти аҳолиси президент Башар Асад қабулида ИШИД жангариларидан озод қилинганларига миннатдорлик белгиси сифатида Асадни елкаларига кўтариб олишди.

Асад озод қилинганлар ва уларнинг оилалари билан 13 ноябрда учрашган. Жангарилар уларни 3 ойдан кўпроқ вақт тутқунликда ушлаб турган.

Al-Watan нашри томонидан эълон қилинган видеода бир неча киши Асадни кўтаргани, улардан бири эса уни елкасига ўтказиб олгани тасвирланган. Сўнгра йиғилганлар Сурия ва Асад номига шиорлар айтишади.

Ушбу учрашувдан олинган яна бир видеода Сувайдо вакилларидан бири Асадга араб қаҳваси таклиф қилади. Асад қаҳвани ичгандан кейин финжон араб анъаналарига кўра ерга уриб синдирилади.
[media=https://www.facebook.com/plugins/video.php?href=https%3A%2F%2Fwww.facebook.com%2Falwatan.sy%2Fvideos%2F713182205747420%2F&show_text=0&width=560]
Суриялик ҳарбийлар россиялик ҳамкасблари бошқарувида 8 ноябрда Сувайдода июлда асирга олинган 19 кишини озод қилди. Друз миллатига мансуб 15 бола ва 4 аёл Хамим аҳоли пунктида 3 ойдан кўпроқ вақт ушлаб турилган.

Таъкидланишича, жангариларнинг Ас-Сувайдо шаҳри ва бир қатор қишлоқларга 25 июлдаги ҳужуми оқибатида 210 дан кўпроқ одам ҳалок бўлган, 200 дан кўпроқ одам жароҳат олган. Жангарилар, шунингдек, бир неча кишини асирга олган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Сурияликлар миннатдорлик белгиси сифатида Башар Асадни кўтариб олишди (видео)