
Сингапурда Россия-АСЕАН саммити олдидан Россия президенти Владимир Путинни ўрнатилган тартиб-қоидага зид равишда металлқидиргич рамкасидан ўтишга мажбур қилишди. Бу ҳақда Кремль мухбирлари қаторига кирувчи “Коммерсант” мухбири Андрей Колесников хабар қилди.
Мухбирнинг айтишича, саммит ўтган Suntec савдо-кўргазма марказида Путин ҳар доимгидек металлқидиргич рамкаси ёнидан ўтиб кетмоқчи бўлганда, уни рамка орқали ўтишга йўналтиришган. Колесниковнинг таъкидлашича, бу “ҳеч кузатилмаган ноодатий ҳодиса” бўлган: президентларга одатда “ҳар доим мавжуд ва бирор устунчалар билан чегаралаб қўйиладиган” қўшимча ўтиш жойи очилади.
Мухбирнинг қўшимча қилишича, Путин рамкадан ўтаётганда у ишлаб кетган.
“Коммерсант” мухбирининг маълум қилишича, шунингдек, Путиннинг ёрдамчиси Юрий Ушаков президентни самолёт трапи олдида кутиб оладиган вақтда автобусда текширувдан ўтказилган.
Ўз навбатида, рус нашрларидан яна бири Россия делегацияси аъзолари, жумладан ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков Путин ва Сингапур етакчиси Ҳалима Ёқуб кириб келиши олдидан “даврани кенгроқ олиш учун” хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан орқароққа итарилаётганлари видеосини эълон қилган.
Конфуз дня: Сингапурцы оттесняют российскую делегацию во главе с Лавровым, чтобы освободить место для рукопожатия президентов России и Сингапура.
— Дмитрий Смирнов (@dimsmirnov175) November 13, 2018
Маленькая страна, места мало pic.twitter.com/b2N7OgSiIc
Путин Сингапурга 13 ноябрда 3 кунлик ташриф билан келди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар