13:44 / 17.11.2018
1 837

Жим Кэрри "Facebook" асосчиси Марк Цукербергга шифрланган сўз билан ҳақорат йўллади

Жим Кэрри "Facebook" асосчиси Марк Цукербергга шифрланган сўз билан ҳақорат йўллади
Комик актёр Жим Керри Марк Цукербергга махсус код орқали шифрланган нома йўллади. Жим Кэрри бу ёзувларни ўз "Twitter" аккаунтида эълон қилган.

Комик мазкур хатни "The New York Times" газетасида "Facebook" тармоғининг фойдаланувчилар маълумотларини баъзи ташкилотларга тақдим этгани фош бўлгани ва бу масала атрофидаги жанжалли вазиятлар ҳақидаги мақола сабаб ёзганини айтган.

Актёр ўз хатига Марк Цукербергнинг расмини илова қилиб, у ерда “Эй, #Zuckerborg. Биз сенинг кимлигингни биламиз ва сенинг нималар қилиб қўйганингни кўрдик”, деб ёзган.

Сўнг “Менда сенга ўзингнинг тилингда ёзилган кичкина бир хабар бор”, деган актёр. Икки нуқтадан кейинги сатрда эса “01000110 01110101 01100011 01101011 00100000 01111001 01101111 01110101 00101110 00100000 00001101 00001010” шифрларини юборган.

Бу шифрлар эса инглиз тилида "F" ҳарфи билан бошланадиган ҳақоратли жумлани билдиради. Ўзбек тилида ушбу жумлани "жин урсин сени" деб таржима қилиш мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)
Мавзуга оид янгиликлар


Янгиликлар » Дунё » Жим Кэрри "Facebook" асосчиси Марк Цукербергга шифрланган сўз билан ҳақорат йўллади