Италиядаги шаҳарчада ўрнатилган ягона камера 2 ҳафтада 59 мингта қоидабузарликни қайд этди

  • 24 ноябрь 2018, 21:34
  • 1 689
  • Дунё
  • Италиядаги шаҳарчада ўрнатилган ягона камера 2 ҳафтада 59 мингта қоидабузарликни қайд этди
    Италиянинг Пьеве-ди-Теко коммунасидаги черков ёнида ўрнатилган ягона кузатув камераси 2 ҳафта ичида тезликни ошириш билан боғлиқ 58568 та йўл ҳаракати қоидабузарлигини қайд қилди. Аниқланишича, ҳаракатланиш тезлигига ўрнатилган 50 км/соатлик чекловни 1400 кишилик шаҳарчадан ўтувчи ҳайдовчиларнинг ярмига яқини бузади.

    Шаҳарча мэри Алессандро Алессандрининг айтишича, унга “ўпкаси йўқ” ҳайдовчилар устидан мунтазам равишда шикоят тушади ва шу сабабли уни маҳаллий аҳолининг хавфсизлиги жуда ташвишлантиради. Алессандри қоидабузарликларни қайд қилувчи камера ҳайдовчиларни тезликни оширишдан қайтарувчи омил бўлишига умид қилганди. Бироқ, ҳайдовчиларнинг аксариятига бу ҳеч қандай таъсир кўрсатмаган ва улар шаҳар орқали 100 км/соат тезлик билан ўтишда давом этмоқдалар.

    Шаҳар мэри ушбу йўл орқали кўп машиналар ўтишини кузатув камералари ва пуллик йўллардан юришдан қочмоқчи бўлган ҳайдовчилар орасида оммавийлашгани билан тушунтирган. Унинг таъкидлашича, аксарият ҳайдовчилар йўлда тезлик назорат қилиниши ҳақида огоҳлантирувчи белги пайдо бўлганига эътибор бермайдилар.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Италиядаги шаҳарчада ўрнатилган ягона камера 2 ҳафтада 59 мингта қоидабузарликни қайд этди