22:08 / 14.12.2018
4 012

Сталиннинг телефон дафтарчаси аукционда 3 млн рублга сотилди

Сталиннинг телефон дафтарчаси аукционда 3 млн рублга сотилди
Фото: Google Images
1950 йилда чоп этилган ҳукумат автомат телефон станциялари абонентлари рўйхатидан иборат Китоб 13 декабрь куни аукцион савдоларда 3 миллион рублга сотилди. Бу ҳақда Дарё хабар берди.

«Литфонд» аукцион фонди раҳбари Сергей Бурмистровнинг сўзларига кўра, китоб Иосиф Сталиннинг яқин сафдоши Николай Шверникда сақланган. Ундан Сталин, Лаврентий Бериянинг хона ва дала боғларидан тортиб, сиёсий бюро ва ёрдамчиларнинг телефон рақамларигача жой олган. Лотнинг бошланғич баҳоси 30 минг рублни ташкил қилди.

Шунингдек савдоларга совет рок мусиқаси афсонаси Виктор Сойнинг рафиқаси Марянага йўлланган мактуби ҳам қўйилган. Хат аукционда сотилмаган, аммо аукциондан сўнг Сойнинг барча сотилмаган лотларини пастроқ баҳода сотиб олиш бўйича таклиф тушган.

Ушбу хат жуда очиқ ёзилган бўлиб, унда Сой концертлардан чарчагани ва бир ойга бўлса ҳам ҳаммасидан беркинишни исташи, шунингдек оиланинг молиявий қийинчиликлари ошкор қилинган. Лотнинг бошланғич баҳоси 1,4—1,5 миллион рублни ташкил қилган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Сталиннинг телефон дафтарчаси аукционда 3 млн рублга сотилди