
Туркиянинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш ва инсонпарварлик ёрдами жамғармаси дунёдаги қарийб уч миллион аҳолига ичимлик сувидан фойдаланиш имконини берди, дея хабар бермоқда Azon.uz нашри.
Мазкур жамғарма ичимлик суви танқис ҳудудларда қудуқлар қазишни давом эттирмоқда.
«2018 йилда Африка ва Осиёнинг турли ҳудудларида қудуқлар бурғуланган. 2018 йил мобайнида жамғарма дунёдаги 21 мамлакатда 807 та қудуқ очди, бу эса 332800 кишини ичимлик суви билан таъминлади. 2000 йилдан буён Турк фонди 36 мамлакатда 7422 та қудуқни қазиди ва 2969000 кишини ичимлик суви билан таъминлади», дейилади фонднинг хабарида. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар