date
views 4 286

Италияда жиноятчилар инкассаторлар машинасига ҳужум қилиб 2,3 млн. евро пулларни олиб кетишди (видео)

Италияда жиноятчилар инкассаторлар машинасига ҳужум қилиб 2,3 млн. евро пулларни олиб кетишди (видео)
Италия жанубида қуролланган жиноятчилар инкассаторлик машинасига ҳужум қилиб, ундан миллионлаб евро ўғирлаб кетишди. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар берди.

Бари шаҳри яқинида жиноятчилар иккита ёнаётган юк машинасида пенсия пулини олиб кетаётган зирҳли фургоннинг йўлини тўсишган. Автомобил тўхтаганда, жиноятчилар унинг томини экскаваторлар ковши билан кесиб очишган. Ниқобдаги ўғрилар инкассаторларни автоматлардан ўқ узиб қўрқитиб, машинадан 2,3 млн. еврони олиб, иккита енгил автомобилда ғойиб бўлишган.

Таъкидланишича, ҳужум оқибатида инкассаторлар жабрланмаган. Полиция воқеа юз берган жойни кўздан кечириши ва йўлдан ёнаётган машиналар олиб ташланиши учун шоссе бўйлаб ҳаракат бир неча соатга тўхтатилган.
ВИДЕО
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Италияда жиноятчилар инкассаторлар машинасига ҳужум қилиб 2,3 млн. евро пулларни олиб кетишди (видео)