06:00 / 15.01.2019
4 085

Туркия ташқи ишлар вазири Трампнинг таҳдидларига жавоб берди

Туркия ташқи ишлар вазири Трампнинг таҳдидларига жавоб берди
Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Човушўғлу АҚШ президенти Дональд Трампни Анқара Суриядаги курд кучларига қарши ҳужум қилса, АҚШ унга қарши иқтисодий чоралар кўриши ҳақидаги твити учун танқид қилди. Човушўғлу бу ҳақда NTV телеканали эфирида айтиб ўтган.

“Стратегик шериклик мавзулари ижтимоий тармоқларда муҳокама қилинмайди. Бизда АҚШ билан алоқа учун расмий каналлар очиқ. Трампга Суриядан қўшинларни олиб чиқмаслик учун катта босим ўтказилаётганини ва у мураккаб вазиятда қолганини кўрмоқдамиз. Бироқ шунга қарамай бундай мавзуларни ижтимоий тармоқлар орқали муҳокама қилиш ярамайди”, деб айтган Човушўғлу.

Унинг айтишича, Туркия таҳдидлардан қўрқмайди, АҚШ ва бошқа давлатлар Анқарани ҳурмат қилиши лозим.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған АҚШ Суриянинг Манбижи ва Фротдан шарқ томонидан курд кучларини олиб чиқмаса, уларга қарши операция бошлашга тайёрлигини айтган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркия ташқи ишлар вазири Трампнинг таҳдидларига жавоб берди