09:30 / 15.01.2019
4 285

Индонезиялик биолог аёл тимсоҳга ем бўлди…

Индонезиялик биолог аёл тимсоҳга ем бўлди…
Фожиа Индонезиянинг Шимолий Сулавеси вилоятига қарашли Томохон шаҳридаги лабораторияда содир бўлди. 44 ёшли биолог аёл Дизи Туво Мэрри лақабли тимсоҳ сақланадиган кичик сув ҳавзасига маҳлуққа гўшт ташлаш ниятида кирганди. Билибми-билмайми, қирғоққа жуда яқин бориб қолган экан. Тимсоҳ бир сакраб уни тутиб олди ва ичкарига судраб кетди.

Лабораториянинг бошқа ходимлари бу ерга киришганда, маҳлуқ аёл жасадини деярли еб битираёзганди. Зудлик билан қутқарувчилар бригадасини чақиришди. Шу аснода тимсоҳ чангалидан аёл жасадининг қолган қисмини тортиб олишга ҳам муяссар бўлишди.

Қутқарувчилар эса тимсоҳни тутиб ветеринария клиникасига олиб кетишди.

Лабораториядагиларнинг айтишича, Мэрри бошқа тимсоҳларга тез-тез ташланиб қоларкан, аммо ҳеч қачон одамга ҳужум қилмаган экан. Унга доимий тарзда ўз вақтида ҳали янги келтирилган гўшт, товуқ ва бошқа емишларни бериб келишган. Олимлар таъкидлашдики, тимсоҳ аёлни бутунлигича ютмаган. Сабаби у қадар оч бўлмаган. Агар жуда оч бўлса, маҳлуқ ўлжасини бутунлигича ютаркан.

Туво лабораторияда етакчи олималардан бири эди. У бир умр жониворларни севиб яшаган экан.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Индонезиялик биолог аёл тимсоҳга ем бўлди…