date
views 5 340

Италияда ўзбек қовуни музқаймоқ тайёрлаш учун энг яхши маҳсулот деб топилди

Италияда ўзбек қовуни музқаймоқ тайёрлаш учун энг яхши маҳсулот деб топилди
Ўзбекистонда етиштирилган қовун халқаро танловда музқаймоқ тайёрлаш учун энг яхши маҳсулотлардан бири, деб топилди.

Италия музқаймоқ ишлаб чиқарувчилари ассоциацияси () ташаббуси билан «Палаццо дей Конгресси» саройида​​ ўтказилган Миллий кўргазмада илк бор «Музқаймоқ жаҳон мероси» (Gelato World Heritage) халқаро танлови бўлиб ўтди.

Шунингдек, Миллий кўргазма доирасида бошқа мамлакатларга хос бўлган мева ва ўзига хос маҳсулотлардан музқаймоқ тайёрлашда фойдаланган ҳолда танловда иштирок этиш шарти белгиланганди. Ташкилотчилар ажойиб ҳидли музқаймоқ ​тайёрлашда ишлатилган Ўзбекистонда етиштирилган қовун музқаймоқ тайёрлаш учун энг яхши иккинчи маҳсулот сифатида тан олинди. Биринчи ўринда Американинг ерёнғоқли музқаймоғи, учинчи ўриндан манголи Миср музқаймоғи жой олди.

Танловда Ўзбекистоннинг Сирдарё вилоятида етиштирилган учта қишки нав — «қирқма», «қари қиз» ва «қора қанд» қовунлари иштирок этди. Танлов координатори Маттео Фортунати сўзларига кўра, такрорланмас таъмга эга Ўзбекистон қовунларидан ширин музқаймоқ тайёрлаш имконияти уларни Европа ва Италияга экспорт қилишни оширади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Италияда ўзбек қовуни музқаймоқ тайёрлаш учун энг яхши маҳсулот деб топилди