5000 еврогача маош: Италия шифокорлар учун танлов очди

5000 еврогача маош: Италия шифокорлар учун танлов очди

Ўзбекистонлик шифокор ва ҳамширалар учун Италиянинг Сардиния ҳудудида юқори маошли иш ўринлари таклиф этилмоқда. Бу ҳақда Миграция агентлиги маълум қилди.

Маълум қилинишича, шошилинч тиббий ёрдам шифокорлари (магистратура, ординатура дипломи ёки мазкур йўналиш бўйича сертификатга эга мутахассислар) ҳамда олий ҳамширалик иши (бакалавр дипломига эга номзодлар) учун бўш иш ўринлари мавжуд. Ҳар йили мазкур йўналишлар бўйича 100 нафар мутахассисни ишга қабул қилиш режалаштирилган.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар 50 ёшдан ошмаган бўлиши талаб этилади. Шу билан бирга, 40 ёшгача бўлган номзодларга устуворлик берилади. Олий тиббий маълумот (диплом) мажбурий ҳисобланади. Иш тажрибаси шарт эмас, аммо тажрибали мутахассислар афзалликка эга бўлади.

Дастлаб номзодлар Италиянинг Перужа университети билан ҳамкорликда ташкил этилган итальян тили курсларида 7 ой давомида онлайн тарзда таълим олади. Машғулотлар номзодларга қулай вақтда ўтказилади. Ўқиш харажатлари, яъни ойига 600 евро, тўлиқ Миграция агентлиги томонидан қоплаб берилади.

Тил курсини муваффақиятли якунлаган мутахассислар Италияда 3500 еврогача ойлик маош билан иш бошлайди. Қўшимча иш соатлари ва тунги навбатчилик учун бериладиган устамалар ҳисобидан умумий даромад 4000–5000 еврогача етиши мумкин.

Иш вақти ҳафтасига 38 соат қилиб белгиланган. Шунингдек, иш берувчи турар жой харажатларини қоплайди, тушлик билан таъминлайди ва ходимлар учун тиббий суғурта расмийлаштиради.

Номзодлар белгиланган ҳавола орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин. Қўшимча маълумотларни эса 71 202 33 55 (221) рақами орқали олиш мумкин.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар