date
views 6 757

Германияда юз бераётган кучли қор бўронлари туфайли Мюнхен аэропортида 45 рейс қолдирилди

Германияда юз бераётган кучли қор бўронлари туфайли Мюнхен аэропортида 45 рейс қолдирилди

30 декабрь куни Европа марказида кузатилаётган ноқулай об-ҳаво шароити, кучли қор бўронлари ва музлаш туфайли Германиянинг йирик шаҳарларидан бири ҳисобланган Мюнхен шаҳридаги Франц-Йозеф Штраус аэропортида бир қанча йўналишлар бўйича учишларни амалга ошириш тўхтатиб қўйилди. Аэропорт матбуот хизматига асосланиб, “ТАСС” нашрининг хабар беришича, бугуннинг ўзида 45 рейс бекор қилинган.

Хабарда айтилишича, совуқ туфайли самолётлар турган жойида музлаб қолмоқда.

Шунингдек, Германияда юз бераётган ноқулай ҳаво шароит туфайли бугун Гессен федерал ери ҳудудидаги Кирххайм қишлоғидан Бад-Херсфельд аҳоли яшаш пунктига кетаётган автобус ҳалокатга учраган ва 40 нафардан ортиқ йўловчи шикастланган ҳолда шифохонага келтирилган.

Манба: Kun.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Германияда юз бераётган кучли қор бўронлари туфайли Мюнхен аэропортида 45 рейс қолдирилди