10:55 / 24.02.2019
2 839

Ким Чен Ин Трамп билан учрашувдан олдин Вьетнам президенти билан учрашади

Ким Чен Ин Трамп билан учрашувдан олдин Вьетнам президенти билан учрашади
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин АҚШ президенти Дональд Трамп билан 27-28 февраль кунлари Ханойда бўлиб ўтадиган иккинчи учрашуви арафасида Вьетнам президенти Нгуен Фу Чонг билан учрашади. Бу ҳақда Корея марказий телеграф агентлиги маълум қилди.

Ким Чен Ин 23 февралда Трамп билан учрашувга Пхеньяндан зирҳли поездда жўнаб кетди. Тахминларга кўра, поезд Хитой орқали 4,5 минг кмдан кўпроқ йўл босиб ўтади. Шимолий Корея етакчиси Вьетнамнинг Хитой билан чегарадош Лангшон вилоятидаги Донг Данг шаҳрига 26 февралда етиб келиши кутилмоқда.
Трамп ва Ким Чен Ин ўртасидаги илк учрашув 2018 йил 12 июнда Сингапурда бўлиб ўтганди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Ким Чен Ин Трамп билан учрашувдан олдин Вьетнам президенти билан учрашади