date
views 3 786

БААда аёл бургер олиб келишни унутган эри билан ажрашишга қарор қилди

БААда аёл бургер олиб келишни унутган эри билан ажрашишга қарор қилди
Бирлашган Араб Амирликларида истиқомат қилувчи аёл бургер олиб келишни унутган турмуш ўртоғи билан ажрашишга қарор қилди. Бу ҳақда Спутник нашри хабар бермоқда.
Қайд этилишича, йигирма яшар қиз дўстлари билан саҳрода дам олаётган эрини уйда кутиб ўтиради.

Гап шундаки, турмуш ўртоғи кетиши олдидан ундан ресторандан ўзи хуш кўрган бургерни олиб келишини илтимос қилади. Бироқ, эри уйга тунгги соат учда, ваъда қилинган таомсиз қайтади. Бу боис у уйни тарк этиб, ажралиш ҳақида ҳужжат топширади.

Адвокат Ҳасан Аль Мазруки жуфтлик энди ажралиш масаласини судда давом эттиришини маълум қилди.
“Агар хотини ажралишни талаб қилишда давом этса, берилган қалин бекор қилинади”, - деди адвокат.
Унинг сўзларига кўра, жуфтликлар оилавий ҳаётга реал муносабатда бўлишганда, ажралишлар сони кам бўлган бўларди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » БААда аёл бургер олиб келишни унутган эри билан ажрашишга қарор қилди