14:10 / 01.03.2019
5 090

Шимолий Корея қандай шарт билан барча ядровий объектларини йўқ қилишини айтди

Шимолий Корея қандай шарт билан барча ядровий объектларини йўқ қилишини айтди
Шимолий Корея ташқи ишлар вазири Ли Ён Хо мамлакати Йонбёндаги барча ядровий объектларни санкциялар қисман бекор қилинсагина йўқ қилишга тайёр. Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Шимолий Корея етакчиси билан музокаралар якунларига кўра келишувларни имзоламаслигини Ким Чен Ин санкцияларнинг тўлиқ бекор қилинишини сўрагани билан тушунтирган.

“Шимолий Корея АҚШ билан саммитда ҳақиқатга яқин таклиф берди”, деб айтган Шимолий Корея вакили.
Ли Ён Хонинг таъкидлашича, Ким Чен Ин Трамп билан музокараларда барча санкцияларни эмас, балки фуқаролик иқтисодиётига зиён етказувчиларини бекор қилишни талаб қилган. Унинг айтишича, Пхеньян ядро ва ракета синовларини тўхтатиш ҳақида ёзма келишувни имзолашга тайёр.

Шимолий Корея вакили АҚШ санкцияларни бекор қилиш учун яна бир “шарт” қўйганини айтди, бироқ бу қанақа шартлигини маълум қилмади.
27-28 февраль кунлари Вьетнам пойтахти Ханойда АҚШ ва Шимолий Корея етакчилари саммити бўлиб ўтди. Биринчи кун икки етакчи бирга-бир музокаралар ўтказиб, сўнгра ланч ўтказишган.

28 февралда эса сиёсатчилар музокаралар ўтган Legend Metropole меҳмонхонасини режалаштирилгандан эрта тарк этишган. Томонлар биргаликдаги тушликни бекор қилишган. Оқ уй томонлар келишувга эришмагани, бироқ музокараларни келгусида давом эттириш ниятида эканликларини маълум қилган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Шимолий Корея қандай шарт билан барча ядровий объектларини йўқ қилишини айтди