22:02 / 03.03.2019
4 850

АҚШ ва КХДР ўртасидаги саммит нима учун эрта якунланган эди?

АҚШ ва КХДР ўртасидаги саммит нима учун эрта якунланган эди?
АҚШ ва КХДР ўртасидаги саммитнинг муддатидан олдин якунланишига Америка президенти Дональд Трампнинг уранни бойитиш бўйича махфий корхонани ёпиш тўғрисидаги талаби сабаб бўлган. Бу ҳақда The Sunday Times'га таяниб Kun.uz нашри ёзмоқда.

Нашр маълумотига кўра, гап Чхоллим шаҳрида жойлашгани тахмин қилинаётган объект ҳақида бормоқда.
Қайд этилишича, учрашувда Америка томони заводни йўқ қилишни талаб қилган, Ким Чен Иннинг рад жавобидан кейин эса музокараларни тўхтатишни талаб қилган. Шундан сўнг Трамп АҚШга учиб кетган, Шимолий Корея етакчиси эса Вьетнамдаги сафарини давом эттирган.

КХДР-АҚШ саммити 27-28 феврал кунлари Ханой шаҳрида бўлиб ўтди. Икки давлат раҳбарларининг музокараси якунида ҳеч қандай ҳужжат имзоланмади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ ва КХДР ўртасидаги саммит нима учун эрта якунланган эди?