
Япониялик 116 ёшли Кане Танака исмли аёл дунёдаги энг кекса одам сифатида Гиннеснинг рекордлар китобидан жой олди, деб хабар қилмоқда Даракчи нашри.
Мукофотни топшириш маросими Фукуока шаҳрида бўлиб ўтган.
Танака 1903 йил 2 январда туғилган. 103 ёшида эса Кане Танаке саратон касаллигига чалинган ва дардни енгган. Аёл маросим вақтида йиғилганларнинг барча саволларига жавоб берди. У узоқ умр кўриш сири вақтида ухлаш ва тўғри овқатланиш қоидаларига амал қилиш эканидалигини таъкидлаган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар