16:54 / 16.03.2019
3 362

Пензада Ўзбекистон фуқароси ўз ҳамюртини ўлдиргани учун 7 йилга қамалди

Пензада Ўзбекистон фуқароси ўз ҳамюртини ўлдиргани учун 7 йилга қамалди
Фото: penza.sledcom.ru
Россиянинг Пенза шаҳрида Ўзбекистоннинг 1964 йилда туғилган фуқаросига ҳукм чиқарилди, у ҳамюртини ўлдирганликда айбланди. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитаси ҳудудий бошқармаси хабар бермоқда.

Тергов ва суд томонидан аниқланишича, 2018 йил баҳорида Пензага Ўзбекистон Республикасининг икки фуқароси ишлаш учун келган. Улар шаҳардаги қурилишлардан бирида бирга меҳнат қилишган. 2018 йил 2 сентябрь куни улар ишдан сўнг кафега кириб, спиртли ичимлик истеъмол қилишади. Уйга қайтгач, эркаклар ўртасида можаро юзага келган: жабрланувчи иш ва иш ҳақи миқдоридан қониқмаётгани тўғрисида шикоят қила бошлайди. Таниши унга мустақил равишда иш қидириши кераклигини айтган. Жанжал муштлашувга айланиб кетади, унинг давомида эркак жабрланувчининг боши ва кўкрак қафасига уч марта зарба берган, сўнг бўғиш усулини қўллаган. Шундан кейин тажовузкор танишини кўчага чиқариб ташлаган.

Қайд этилишича, 1970 йилда туғилган ўзбекистонлик ҳодиса жойида ҳаётдан кўз юмган. У асфиксия (кислород етишмаслиги натижасида бўғилиш) туфайли вафот этган.

Суд ҳукми билан эркак 7 йилга озодликдан маҳрум этилди, у жазони қаттиқ тартибли колонияда ўтайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Пензада Ўзбекистон фуқароси ўз ҳамюртини ўлдиргани учун 7 йилга қамалди