13:46 / 05.04.2019
7 324

«Грузия гўзали — Усмонийлар султонининг суюкли хотини»

«Грузия гўзали — Усмонийлар султонининг суюкли хотини»
Уни Меҳришоҳ деб аташарди. Меҳришоҳ ҳақиқатан Грузияда туғилиб ўсган. Қандайдир тасодиф билан усмонийлар империяси бош саройи Тўпқопига келиб қолган. Аслида эса бу аёлнинг исми Агнесс бўлиб, отаси руҳонийлардан эди. Тўпқопига келиб тушгач, унга Меҳришоҳ дея исм беришди. Султон ҳарамида узоқ қолиб кетмади. Тез орада, аниқроғи, 1760 йили усмонийлар империясининг навбатдаги султони Мустафо III назарига тушди.

Ўша йилиёқ султон Меҳришоҳни никоҳига олди. Аммо 10 йил султон билан бирга яшаб унга меросхўр шаҳзодани ҳадя эта олмади. Кетма-кет қизлар туғилаверди. Ўн биринчи йилга ўтгачгина худо уни ярлақади шекилли, Меҳришоҳ ниҳоят подшоҳга меросхўр шаҳзода туғиб берди. Шаҳзодага Салим дея исм беришди. Бахтга қарши, Мустафо III 1779 йили оламдан ўтиб қолди. Салим у вақтда жуда ёш эди. Шунинг учун Меҳришоҳ империя бошқарувини регент сифатида ўз қўлига олди. Ҳукмронлиги даврида Истамбул шаҳри инфраструктураси ривожига алоҳида эътибор қаратди. Касалхоналар, мактаблар, ҳаммомлар, мачитлар бунёд этди. Жумладан, «Волида Меҳришоҳ» деб номланган комплексни ҳам қурдирди. Кейинчалик қазо қилгач, Меҳришоҳни худди ўша комплекс ичкарисига дафн этишди.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Грузия гўзали — Усмонийлар султонининг суюкли хотини»