14:03 / 12.04.2019
2 908

Қўшиқчи рекорд учун 106 соат тинмай куйлади

Қўшиқчи рекорд учун 106 соат тинмай куйлади
Қўшиқчи рекорд учун 106 соат тинмай куйлади, дея маълум қилмоқда Darakchi.uz нашри.
Доминиканлик қўшиқчи жаҳон рекорди учун 106 соат тинмай қўшиқ айтди, лекин Гиннес рекордлар китоби вакиллари унинг уринишини муваффақиятсиз деб топди.

Карлос Сильвер (Carlos Silver) 29 март куни куйлашни бошлаб, 3 апрелда куйлашдан тўхтаган. Бу вақт ичида у беш мингдан ортиқ қўшиқ куйлаган.

Карлос ҳиргойисини тўхташи биланоқ, уни тез тиббий ёрдам машинаси олиб кетган. Касалхонада Карлосда галлюцинациялар бошланган.

Карлос жаҳон рекордини ўрнатган ҳиндистонлик қўшиқчи Сунилу Вагмаредан бир соат кўпроқ куйлаган. Бироқ кузатувчилар у қўшиқлар орасида кўп танаффус қилганини айтишди. Қоидага кўра, қўшиқлар орасида 30 сония тўхташ мумкин. Сильвер эса қарийб икки дақиқача дам олган.
Аммо доминиканлик қўшиқчи яна бир бор рекорд ўрнатишга уриниб кўрмоқчи.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қўшиқчи рекорд учун 106 соат тинмай куйлади