Суданнинг собиқ президенти Умар Башир пойтахт Хартумдаги Кобар қамоқхонасига жўнатилган. Оиласининг Reuters агентлигига маълум қилишича, у 11 апрелдан бери президент қароргоҳида сақланаётган эди.
Суданда қимматчилик туфайли бошланган норозилик намойишлари мамлакатни ўттиз йилдан бери бошқариб келаётган Умар Баширнинг ҳарбийлар томонидан тўнтарилиши билан якунланди.
Ўтган ҳафтада ҳарбийлар президентни ҳокимиятдан четлатди, мамлакатни бошқариш учун Муваққат ҳарбий кенгаш тузилди. Кенгаш собиқ президентнинг Халқаро жиноят судига топширилмаслигини ва Суданда суд қилинишини билдирди. Маълумки, 2008 йилнинг 21 июлида Халқаро жиноят суди Дарфурда геноцид уюштириш айблови билан Умар Баширни ҳибсга олишга ордер берган.
Етмиш беш ёшли Баширнинг ўзи ҳам ҳокимиятга ҳарбий тўнтариш орқали келган эди.
Манба: Azon.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?