date
views 3 100

Туркиянинг Қирғизистондаги элчиси ФЕТО аъзоси билан бир дастурхонда ўтиришни истамади (видео)

Туркиянинг Қирғизистондаги элчиси ФЕТО аъзоси билан бир дастурхонда ўтиришни истамади (видео)
Туркиянинг Қирғизистондаги элчиси Женгиз Комил Фират билан ифторлик вақтида можаро чиқди. Гап шундаки, уни Қирғизистон мусулмонлар диний бошқармаси ифторликка Туркияда тақиқланган ФЕТО ташкилоти вакилини таклиф қилгани ғазаблантирган. Бу ҳақда Kun.uz Қирғизистоннинг 24.kg ахборот агентлигига таяниб хабар берди.

Ғазаб отига минган Комил Фират ифторликни у бошланишига оз қолганда тарк этган. Ушбу можаро видеоси интернетда тарқалган.

Диний бошқармада воқеа 8 май куни юз бергани тасдиқланган. Маълум қилинишича, элчини ифторликка таклиф қилинган меҳмонлар, жумладан “Сапат” таълим муассасаси директори Орхан Инанданинг таклиф қилингани ранжитган.

“Рамазон ойида сиз террорчини таклиф қилмоқдасиз, қанақа муфтийлик бу ўзи? Мен сизларга 35 млн долларлик масжид қурдириб бердим, сиз эса мени террорчи билан бир қаторга қўймоқдасиз”, деб аччиқланган элчи.

Фират, шунингдек, диний бошқарма ё Туркияни, ё террорчиларни танлашига тўғри келишини айтган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркиянинг Қирғизистондаги элчиси ФЕТО аъзоси билан бир дастурхонда ўтиришни истамади (видео)