Бразилияда 30 млн долларлик олтин ўғирлаш иштирокчиларидан бири қўлга олинган

  • 29 июль 2019, 10:40
  • 489
  • Дунё
  • Бразилияда 30 млн долларлик олтин ўғирлаш иштирокчиларидан бири қўлга олинган
    Бразилиянинг Сан Паоло шаҳри халқаро аэропортида қарийб 30 млн АҚШ доллари миқдорида бўлган олтинни кундузи ўғирлаб кетишда гумондорларнинг бири қўлга олинди. 25 июль кунги ҳодисага алоқадор яна бир киши ҳамон қидирилмоқда, дея хабар қилмоқда Kun.uz нашри Reuters агентлигига таянган ҳолда.

    Ҳозирча, Guarulhos халқаро аэропортининг юк терминалидан 718,9 кг олтинни ўғирлашдаги гумондорларнинг исм-шарифини ошкор қилгани йўқ.

    Олтинни аэропортга етказиб беришга масъул бўлган Brink’s Co хавфсизлик фирмаси, ушбу воқеадан кейин берган баёнотида таъкидлаганидек, у юкни етказиб бериш вазифасини тамомлагани ҳамда ўғирлик содир этилган вақтда олтинлар авиакомпания ихтиёрида бўлган.

    Умуман, полиция маҳкамаси ўғирликда 40 млн долларлик 750 кг олтин ва бошқа қимматбаҳо металлар олиб кетилганини тахмин қилмоқда.

    » » Бразилияда 30 млн долларлик олтин ўғирлаш иштирокчиларидан бири қўлга олинган