date
views 3 265

Атамбоев маъмуриятининг собиқ раҳбари ҳибсга олинди

Атамбоев маъмуриятининг собиқ раҳбари ҳибсга олинди
Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбоев маъмуриятининг собиқ раҳбари, унинг яқин маслаҳатчиси Фарид Ниёзов одамларни гаровга олгани учун 8 октябрга қадар қамоққа олинди. Бу ҳақда РИА Новостига таяниб Kun.uz хабар берди.

"Судья Ниёзовни 8 октябрга қадар қамоққа олиш тўғрисида қарор қабул қилди", - деган агентлик суҳбатдоши.

7 август кечки пайт Қирғизистон махсус хизматлари Атамбоевни унинг Қўй-Тош қишлоғидаги қароргоҳида қўлга олиш бўйича амалиётни бошлашган. Махсус хизматлар собиқ президентнинг тарафдорларига махсус воситалар қўллашган, Атамбоев тарафдорлари бунга жавобан ўқ узишган.

8 август куни Қирғизистоннинг собиқ президенти узоқ давом этган музокаралардан кейин куч тузилмаларига таслим бўлган. У маслаҳатчилари Фарид Ниёзов ва Қундуз Жолдубаева ҳамроҳлигида Бишкекка олиб кетилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Атамбоев маъмуриятининг собиқ раҳбари ҳибсга олинди