date
views 2 813

Филаделфияда содир бўлган отишма оқибатида олти нафар полициячи жароҳатланди (видео)

Филаделфияда содир бўлган отишма оқибатида олти нафар полициячи жароҳатланди (видео)
Скриншот: Twitter
Американинг Филаделфия шаҳри шимолида отишма содир бўлди, деб хабар беради «Дарё» нашри.

Таъкидланишича, отишмада бевосита иштирок этган олти нафар полициячи жароҳат олган. Шунингдек, йўлдан ўтиб кетаётган икки киши йўл-транспорт ҳодисасига учраган.

Маълумотларга кўра, отишма полиция гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи шахсларни қўлга олиш операциясини ўтказаётган вақтда юзага келган. Полициянинг таъкидлашича, жароҳат олганларнинг ҳаётига ҳеч нима хавф туғдирмаяпти.

Отишма ҳали ҳам давом этмоқда. ABC телеканалининг маълум қилишича, гумонланувчи вақти-вақти билан тўрттадан олтитагача ўқ узмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Филаделфияда содир бўлган отишма оқибатида олти нафар полициячи жароҳатланди (видео)