Фото: «ИноСМИ»
Худо кўрсатмасин, Ерда ядровий уруш бошланиб кетса, оқибати нима билан тугайди? Олимлар ана шу саволга «Атмосфера иқлимий модели»нинг замонавий 4D-талқини ёрдамида жавоб олишди. Тадқиқот натижалари эса «Геофизик тадқиқотлар» журналида чоп этилди.
Глобал ядровий уруш иқлимга қандай таъсир кўрсатишини атмосфера ҳодисалари табиати бўйича мутахассис Жошуа Куп Рутгерс университети (Нью-Жерси)даги ҳамкасблари билан бирга ўрганди.
Тажриба бош мавзуси — АҚШ ва Россия ўртасидаги потенциал низо!
Тажрибадан олинган хулосалар
Икки мамлакатнинг ўзаро ядровий зарбалар алмашиши оқибатида Ерда 10 йиллик қиш ҳукм суради. Глобал ҳаво ҳарорати кескин пастлаб, энг юқори ҳарорат Цельсий бўйича +9 даражадан тепага чиқмайди.
Ядровий низо сайёрамизни зулматга чўктиради, юзага келган ёнғинлар атмосферага 147 миллион тонна қурум сочиб, қуёш юзини бутунлай тўсиб қўяди. Ана шу «қора парда»ни очишнинг ўзига етти йил, келтирган оқибатларидан тикланишга яна уч йил кетади.
Ядровий уруш муссон мавсумлари ҳамда Эль-Нино циклини ҳам ўқидан чиқариб юбориши мумкин. Шимолий қутбий оқим кучайиб, вақти келиб Арктика ва Шимолий Евроосиёда ҳароратни нул даражадан ҳам пастлатиб юборади.
Ўз тадқиқотлари натижаларини изоҳлашаркан, олимлар шуни алоҳида таъкидлашди: тўлақонли ядровий ҳужум аввало «ташаббускор-мамлакатнинг ўз жонига қасд қилиши»га баробар. Шундай экан, бундай муҳим қарорларни қабул қилувчилар низо қандай иқлимий оқибатларда намоён бўлишини билиб қўйишса ёмон бўлмасди.
Эътиборли жиҳати, олинган натижалар 2007 йили НАСА худди шу мавзуда ўтказган тадқиқот прогнозларини тасдиқлади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Хурмонинг қандай фойдали хусусиятлари мавжуд?
Исроилда минглаб одамлар гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди
Александр Лукашенко: “Россиядаги сайлов натижалари Ғарб аралашуви устидан ғалаба қозонди”
Қайси давлат етакчилари Владимир Путинни сайловдаги ғалабаси билан табриклади?
Қирғизистон президенти масжидда намоз ўқиб, ифторлик берди
Хитой ТИВ: АҚШ дунёдаги энг йирик дезинформация манбаи
Путин: Янги вазифалар, НАТО, Украина ва Франция билан муносабатлар